Жамият | 16:40 / 04.12.2019
5741
2 дақиқада ўқилади

Косонда ногиронлиги бўлган юзлаб фуқароларга ҳокимлик томонидан моддий ёрдам кўрсатилди

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Косон туманидаги маҳаллаларда энг оғир турмуш шароитида яшаб келаётган 500 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга туман ҳокими томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб байрам билан табриклашди.

Косон туман ҳокими А.Бойкараев томонидан тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқувчиларидан 48 нафар чин етим ва 110 нафар якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга 20 млн сўмлик бадиий китоблар ҳомийлик тариқасида топширилди. 

Тумандаги тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимизни хурсанд қилмоқда. Бугунги кунда илғор тажрибали ўз соҳасини ҳақиқий мутахассиси бўлган 800 нафар шифокорлар, ҳамширалар, орастабонулар таклиф этилиб «Шоҳсарой» муҳташам биносида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида хушовоз хонанда Умрзоқ Қувватов томонидан концерт чиқишлари намойиш этилди. Тадбир давомида 20 нафар шифокорга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Шу куни Сурхон қишлоқ оилавий поликилиникаси очилиш маросими ўтказилди. Ушбу оилавий поликилиника қайта реконструкция қилиниб, тўлиқ жиҳозлар билан таъминланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид