Жамият | 13:16 / 04.12.2019
4368
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда яна бир автобус ЙТҲга учради. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 3 декабрь куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида «Қизилўрда-Кумкол» автомобиль йўлида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, автобусда 35 нафар йўловчи бўлган, улар орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар мавжуд.

Билдирилишича, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16.

Бундан олдин, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида ичида 71 нафар йўловчи, жумладан Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди.

Олинган маълумотга кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид