Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги Олимпия объектида кучли радиация ўчоқлари аниқланди
Япониянинг Фукусима префектурасидаги спорт мажмуасида кучли радиация ўчоқлари аниқланди. Бу ердан 2020 йилги Токио Олимпиадаси машъаласи эстафетаси бошланиши керак. Бу ҳақда «Гринпис» ноҳукумат ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинди.

«Гринпис» маълумотларига кўра, Фукусимадаги J-Village стадиони атрофидаги ер сиртида радиация даражаси соатига 71 микрозивертга етган, бу эса 2011 йилда “Фукусима-1” атом электр станциясида юз берган авариягача бўлган даражадан 1775 марта юқорироқдир. Ўшанда радиация даражаси соатига 0,04 микрозиверт бўлган.
Таъкидланишича, «Гринпис» 18 ноябрда Япония атроф-муҳит вазири Синдзиро Коидзумига Олимпия объектида одамларни радиациядан ҳимоялаш учун тезкор чоралар кўриш талаби билан мактуб йўлланган. Мактуб нусхалари шунингдек Халқаро Олимпия қўмитаси ва Япония Миллий Олимпия қўмитасига ҳамда Фукусима губернаторига йўлланган.

«Гринпис» мутахассислари спорт мажмуаси атрофидаги радиацияни янгитдан ўлчаб, ҳукумат томонидан кўрилган чоралар қанчалик самарали бўлганини билишмоқчи.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026