Жамият | 19:25 / 05.12.2019
4671
1 дақиқада ўқилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

4 декабрь куни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти ҳамда халқаро Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. компанияси вакиллари билан ўзаро истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида делегация вакилларига электр энергетика соҳасида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилди. 

Ўз навбатида, делегация вакиллари бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган инвестиция муҳити кўпгина инвесторларнинг айнан Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширганини таъкидлаб, келажакда энергетика йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдиришди.

Маълумот ўрнида: Sumitomo Mitsui Banking Co. Ltd. халқаро йирик молия ва банк компанияси ҳисобланиб асосан Осиё мамлакатларида турли йўналишларни молиялаштириш билан шуғулланувчи молиявий ташкилот ҳисобланади.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид