Лукашенко унинг буйруғи билан 30 дан кўпроқ жиноий тўда йўқ қилингани ҳақида сўзлаб берди
Беларусь президенти Александр Лукашенко 1990-йилларда унинг талаби билан бир йил ичида 30 дан кўпроқ жиноий тўда йўқ қилингани ҳақида сўзлаб берди. Президентнинг сўзларини “СБ. Беларусь сегодня” нашри келтириб ўтди.
“Халқни, давлатни қутқариш ва тартиб ўрнатиш керак эди. Биз жиноий тўдаларни йўқ қилиб, уни ўрнатдик. Менга мерос бўлиб қолган ички ишлар вазирлигининг баъзи раҳбарлари ва бошқалар Минскдаги жиноий тўдаларни йўқ қилишни талаб қилганимда питирлаб қолгани ҳанузгача эсимда. Бундай тўдалардан 32 та бор эди, ҳанузгача ёдимда. Биз уларни бир йил ичида йўқ қила олгандик”, деб эслаб ўтган ўша воқеаларни Лукашенко депутатлар олдидаги нутқида.
Лукашенко ўз нутқида 1990-йиллар бошида жиноятчиликнинг авж олиши Беларусни ҳам қамраб олганини эслатиб ўтган. “Москва-Брест йўли ва Берлингача йўлдан бемалол ўтиб бўлмасди. Жиноятчилар, авваламбор шарқдан бўлганлари, Смоленскдан Брестгача машиналарни тўхтатган, одамларни отиб ташлаган, бу одамлар олиб кетаётган барча нарсани улардан тортиб олган. Шундай шароитларда давлатни қуришимизга тўғри келган”, деб таъкидлаб ўтган Беларусь президенти.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024