Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Ўзбекистон фуқаролари террорчиликка алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинди
Москванинг Мешчанский туман суди томонидан ҳибсга олинган 7 эркакка тергов томонидан айблов билдирилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. Айбланувчилардан 6 нафари Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
«Айбланувчилар - Кимсанов Фарходжон, Мамадалиев Марифжон, Султонов Иқболжон, Тўхтасинов Икромиддин, Холдоров Ғуломжон, Холматов Азибек, Маликов Маъруфжон. Улар Россия Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 2-қисми (Террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш) бўйича айбланмоқдалар. Улар орасида ҳам Россия, ҳам Ўзбекистон фуқаролари бор. Уларнинг барчаси 2020 йил 2 февралгача ҳибсга олинган», дейилган суд хабарида. Ушбу иш бўйича бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
Аввалроқ ТАСС ахборот агентлиги манбаси Москва ва Челябинскда “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотининг 2 етакчиси ва 7 аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилган. Улар Россияда террорчилик ташкилоти ғояларини тарқатиш ва маҳаллий мусулмонлар ва меҳнат муҳожирлари орасидан янги аъзолар ёллаш билан шуғулланишган.
Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар орасида 8 эркак ва бир аёл бўлган. Уларнинг барчаси Россия Жиноят кодексининг 205.5-моддаси 2-қисми бўйича айбланмоқдалар ва 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026