Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Петербургда қўлга олинди
Фото: РИА Новости
Жорий йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Санкт-Петербургдаги уйлардан бирининг яқинида ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари чоғида давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У ўз ватанида фирибгарликда гумонланмоқда, деб хабар берди «Невские новости» нашри.
Санкт-Петербург ва Ленинград областида рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон фуқароси қидирувда бўлган, у фирибгарликда айбланган (Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми). Қидирув ташаббускори - Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, эҳтиёт чораси - қамоққа олиш.
Қўлга олинган шахс Приморский тумани полицияси навбатчи бўлимига олиб борилган. Қидирув ташаббускори фуқаро ушлангани тўғрисида хабардор қилинди.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026