Фан-техника | 13:15 / 05.12.2019
14802
4 дақиқада ўқилади

«Uzcard» халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Фото: Uzcard

«Uzcard» банклараро тўлов тизимининг  Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази  (ЯУПМ) Махмудов Ахрор Аброрович 21-22 ноябрь кунлари Минскда ўтказилган МДҲ давлатларининг «Чегарасиз Финтех. Рақамли Евроосиё» Халқаро ПЛАС-Форумида иштирок этди. Ушбу форум Евроосиёдаги, шу жумладан,  Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа давлатлараро бирлашмаларидаги банк ва тўлов саноатининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларига бағишланди.  

ПЛАС-Форуми делегатлари бутун дунё ва МДҲ мамлакатларининг энг илғор компаниялари инновацион ишланмалари, шунингдек, уларнинг турли хил молия институтлари томонидан қўллаб-қувватлаш тажрибаси билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлишди.  

Ахрор Махмудов форумда  «Ўзбекистон: миллий ва халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлиги» нутқи билан сўзга чиқиб, республика миллий тўлов тизими, банк карталари давлат пул-кредит сиёсатининг самарали воситаси сифатида пайдо бўлиши ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қайд этиб ўтди ва биринчи навбатда, тингловчилар эътиборини «Uzcard» БТТнинг халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларига қаратди.

Ҳозирги кунда ЯУПМда кобейжинг карталарни жорий қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.  2018 йил октябрда Uzcard – UnionPay International кобейжинг карталари бўйича биринчи лойиҳа ўз ишини бошлади.

Республика ҳудудида янги кобейжинг карталарини жорий этилиши нафақат маҳаллий фойдаланувчилар учун, балки эндиликда Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида ҳам фойдалана олувчи сайёҳлар учун ҳам кенг имкониятларни очади. Шунингдек, карта эгаси бор-йўғи битта пластикдан фойдаланиб туриб, ҳар бир тўлов тизимидан хавфсиз ҳолда имтиёзлар олиши мумкин.  Ҳозирда карта ҳар икки тўлов тизими инфратузилмаларида хизмат кўрсатиш учун қабул қилинади ва фуқароларнинг конверцион ёки валюта картасини очиш, банкоматларда пулни ечишлари учун зарурият қолмайди.

Uzcard – UPI кобейжинг карталари дунёнинг 40 давлатларида товар ва хизматлар учун тўлов воситаси сифатида фойдаланилади. Ўзбекистонда 250 мингдан ортиқ POS-терминаллар муомалада бўлиб, улардан 200 мингга яқин қурилма UnionPay карталарини қабул қилади. ЯУПМ UnionPay  карталари билан қарийб 116 178 операцияларни амалга оширди.

Иккинчи қўшма лойиҳа эквайринг ҳамда «Мир» ТКМТ билан кобейжинг карталарини  йўлга қўйиш бўлди. «ЯУПМ» МЧЖ ҚК ва «Мир» ТКМТ ўртасида шартнома 2019 йил 28 марти куни МДҲга аъзо давлатлар Халқаро молиявий-иқтисодий форуми доирасида имзоланган.

Икки мамлакатнинг миллий тўлов тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик Uzcard учун «Мир» тўлов тизими технологияларидан фойдаланиш, жумладан, ўз карталарини «Мир» тўлов иловаси билан ишлаб чиқариш ва дунё карталаридан Uzcard карталарига ва аксинча, Uzcard карталаридан бошқа карталарга онлайн P2P пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини беради.  Айни дамда Ўзбекистондаги 8 банкининг банкомат тармоқлари   «Мир» карталарига хизмат кўрсатмоқда. Лойиҳада 2019 йил охирига қадар Uzcard  тўлов тизимида иштирок этувчи барча банкларнинг инфратузилмаларида «Мир» карталари қабул қилинишини ташкил этиш режалаштирилган. 

Мавзуга оид