Андижонда бир оиланинг ҳаёти вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан сақлаб қолинди
Шу йилнинг 3 декабрь куни тунги соат 03:00 атрофида Андижон шаҳри, Мустақиллик кўчасидаги 16-уйда ёнғин келиб чиққан. Хонадон эгаси Сайдулло Эминжонов оила аъзолари билан қаттиқ уйқуда бўлгани боис ёнғин бошланганини сезмаган.
Бу пайтда мазкур ҳудудда хизматда бўлган вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 4-отряд ҳайдовчи-ходими сафдор М.Азизов ҳамда Отлиқ отряд отлиқ-ходими сафдор С.Тожибоев ёнғинни пайқаб қолиб, дарвозани тақиллатган ҳолда хонадон эгаларини уйғотишга уриниб кўришган. Лекин қаттиқ уйқуда ётган оила аъзолари дарвоза тақиллаганини эшитишмаган.
Бу вазиятда ходимлар фурсатни бой бермаслик учун дарвозани бузиб ичкарига киришади ва хонадон эгаларини уйғотишади. Худди шу вақтда ёнғин бирданига кучайиб кетиб, ташқарига чиқиш йўлагини олов қамраб олади. ИИБ ходимлари зудлик билан алоқа воситаси орқали шу атрофда хизматда бўлган шерикларини ёрдамга чақиришади. Шундан кейин улар мазкур хонадонда яшовчи 6 кишини ёнғин бўлаётган хоналардан қўшни хонадон деворига нарвон қўйган ҳолда хавфсиз жойга олиб чиқишади.
Сўнгра воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда ёнғинни бартараф этишда қатнашишади. Шу билан биргаликда, жамоат тартибини сақлаш ва бошқа фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чораларини ҳам кўришади.
«Шу тариқа Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари жасурлик, қатъият ва тезкорлик намунасини кўрсатиб, Эминжоновлар оиласи аъзолари – эр-хотин ва уларнинг 4 нафар фарзанди ҳаётини сақлаб қолишди», дейилади Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024