Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим турдаги давлат божларининг 90 фоизи вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига тушаётгани маълум бўлди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қўмиталар, сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи ҳамда қуйи палатанинг Давлат бюджети бошқармаси ходимлари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, янада такомиллаштирилмоқда.
Яқинда парламент қуйи палатаси мажлисида депутатлар мазкур қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқуллаган, барча сиёсий партияларнинг фракциялари лойиҳа юзасидан ўз позициясини билдирган эди. Мазкур мажлисда депутатлар томонидан кўплаб саволлар ва аниқ таклифлар берилган эди.
Шунингдек, депутатлар томонидан қонун лойиҳасидаги мулкий низоларни ҳал қилишда жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари судга мурожаат қилганда тўланиши лозим бўлган давлат божлари ставкалари бўйича баҳс-мунозаралар жараёни қизғин кечмоқда. Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари учун давлат божи ставкаси даъво миқдорининг 2 фоизи бўлса, жисмоний шахслар учун эса, 4 фоизи миқдорида белгиланган.
Депутатлар томонидан мазкур ҳужжатни қайта кўриб чиқиш ва уни бирхиллаштириш лозимлиги бўйича таклиф киритилди.
Бундан ташқари, депутатлар тўланган давлат божларининг тақсимланиш жараёнининг тартиб-таомилларига ҳам эътибор қаратмоқдалар. Айрим турдаги давлат божларининг 90 фоизи вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига тушмоқда. Шу сабабли, депутатлар томонидан Молия вазирлигига 2020 йилнинг 1 июнигача давлат божларини тақсимланиши тартибини танқидий қайта ўрганиб чиқиб, уларни максимал даражада бюджетга йўналтирилишини таъминлаш юзасидан таклиф берилди.
Мавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026
Трамп глобал божларни 15 фоизга оширишини эълон қилди
20:59 / 21.02.2026