Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LG NanoCell: янада кўпроқ кўришни истаганлар учун
LG компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган, таркибида ёруғлик узатиш сифатини яхшиловчи махсус нано-заррачалар мавжуд бўлган Nanocell технологияси туфайли телевизор экранидаги тасвир чинакам ҳақиқатга айланди. Ушбу янгилик бизларга нафақат тиниқ асосий жилоларни кўриш, балки ранглар уйғунлиги – яъни, экран ёрқинлиги ошишига қарамай, оддий LED панелларида эришиб бўлмайдиган сифат даражасининг юқори аниқлигини ҳис қилиш имконини беради. Мисол учун, одатий телевизорларда сариқ ранг бошқа тўлқин узунлигидаги ранглар – яшил ёки қизил билан қўшилиб кетади. Асл соялар ўзининг дастлабки рангини йўқотиб, оч сариқ ёки олов рангга айланади. Nanocell технологияси мўлжалдаги рангни йўқотиш эҳтимолини камайтиради, ҳаттоки телевизор турли ёруғлик манбалари билан ўралган бўлса ҳам, экрандаги ярқирашларни пасайтиради.

Кўриш бурчагидан қатъий назар, сиз суратни худди телевизорнинг марказидан ўтириб, томоша қилгандек деярли бир хил кўрасиз. Тасвир сифати йўқолиши ёки ранглар бузилиши ҳолати бўлмайди, демак бу катта дўстлар гуруҳи билан футбол ўйинларини томоша қилиш барча учун имкон қадар қулай кечишини англатади. Агарда «Футбол» деган махсус режимдан фойдаланилса, стадион муҳитига максимал даражада шўнғиган ҳолда ўйиннинг бир қисмига айланасиз ва матчни томоша қилишдан янада кўпроқ завқ оласиз. Бундай эффект тасвир ва товуш сифатининг оптимал созлангани, кадрларнинг силлиқ ўзгариши ва ёрқин ранглар туфайли юзага келади.
Телевизорга a7 II авлод интеллектуаль процессори ўрнатилган, шунингдек, қўшимча «бонуслари» ҳам мавжуд: 4К Cinema ҳамда Dolby Vision & Atmos, овозни аниқлаш ва контекстли буйруқлар функцияси. «Ҳаво дизайни» жуда таъсирли – ингичка рамкалар, корпуснинг минимал қалинлиги ва нозик ёйли таглик сизда шундай таассурот уйғотадики, у гўёки ҳавода сузаётгандек туюлади. Нафис, замонавий дизайн ҳар қандай хона интерьерига уйғун ҳолда мос тушади.

Қуйидаги дўконларда LG NanoCell телевизорларининг нархи билан танишиш ҳамда уни харид қилишингиз мумкин:
- «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
- «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
- MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 33 33);
- «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
- «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
- «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).
Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақам бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.
LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Facebook: fb.com/LGUzbekistan
Instagram: @LGUzbekistan
Telegram: t.me/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022