Ўзбекистон | 13:49 / 06.12.2019
15912
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари: «Илгари, агар элчи инвестиция билан шуғулланса, у шунчаки ишдан олинарди» 

Фото: Халқаро пресс-клуб

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда - инвестицияларни жалб қилиш элчилар олдидаги асосий вазифалардан биридир.

“Илгари, агар элчи инвестиция ва бизнес лойиҳаларини жалб қилиш билан шуғулланса, у шунчаки ишдан олинарди. Бугунги кунда - инвестицияларни жалб қилиш элчилар олдидаги асосий вазифалардан бири.

Сўнгги бир ярим йил ичида чет эллик шериклар билан умумий қиймати 31 млрд АҚШ доллари бўлган 816 лойиҳа ишлаб чиқилиб, имзоланди.

Биз халқаро молиявий институтлар ва банклар, шунингдек, хорижий инвесторларнинг ишончини қайта тикланишини ҳис қилмоқдамиз.

Шунингдек, илгари, халқаро майдонларда бизни болалар ва пахта теришда болалар ва мажбурий меҳнати учун танқид қилишган. Бугунги кунда Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа институтларнинг Ўзбекистонга нисбатан позицияси бутунлай ўзгарди”, - дейди Илҳом Неъматов.

Бундан олдин, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ЕОИИ масаласида Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таяниши, ташқи босим йўқ эканини айтганди.

Мавзуга оид