Жамият | 23:59 / 06.12.2019
17899
1 дақиқада ўқилади

Тўра Боболов Сурхондарёни поездда кезди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиздан «Сариосиё» станциясигача бўлган 180 километрлик темир йўлни поездда босиб ўтиб, йўлдаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Боболовга бу ишчи саёҳатида тегишли туман ҳокимлари, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамроҳлик қилишган.

Вилоят ҳокими темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ҳақида масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берган. Шунингдек, темир йўл атрофида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва аҳоли турар жойлари ҳолатига ҳам баҳо берилиб, уларни ҳам тартибга келтириш, биноларнинг ташқи кўринишини замонавий кўринишда таъмирлаш кераклигини таъкидлади ва бу борада вазифалар белгилаган.

Мавзуга оид