Янги норма: Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи нима?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишга тайёрланаётан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун моҳиятига бағишланган матбуот анжуманида янги нормалар, хусусан, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи тушунчаси ҳақида маълумот берилди.
«Консолидация бўйича тўлаш фойда солиғи бўйича киритиляпти. Бу янги норма. Тадбиркорлардан чиққан таклиф. У нима дегани?
Бешта хўжалик субъект, бир-бирида улуши бор. Уларнинг ҳар бири фойдани алоҳида тўлаяпти. Бири фойда билан чиққан бўлиши мумкин, бири зарар билан.
Баҳолаш билан шуғулланмоқчи бўлсам, алоҳида компания очишим шарт. Аудит билан шуғулланмоқчи бўлсам, алоҳида компания очишим мумкин. Ана шу нарсани айтганда, кластер тизими тез жорий этиляпти.
Агар бешта корхона биргалашиб, консолидация гуруҳида ишламоқчи бўлса, улар фойда солиғини битта солиқ тўловчида тўлайди.
Ер солиғи, мулк солиғини ҳар бири ўзи тўлаб келаверади. Лекин фойда солиғини бирлашиб ҳисоблайди ва битта корхона ҳисобидан топширади.
Бу ерда бошқа томони ҳам бор. Агар шу битта корхонага юклатилган бўлса, ўша корхона бажаролмаса, бошқа корхонадан ундириши ҳам бор.
Шу нарсани инобатга олган ҳолда, консолидация гуруҳини ҳам 2022 йилдан киритиш, жорий этиш таклифи бўлди», деди Дилшод Султонов.
Молия вазири ўринбосари дивидендларга киритилаётган ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.
«[2020 йилнинг] 1 январдан дивиденднинг тартибини ўзгартиряпмиз. Каскадни олиб ташлаяпмиз. Олдин учта корхона бир-бирида улуши бўлса, биринчи корхона фойдасини тақсимлаганида дивиденд тўлаб берарди, у кейин кейингисига тўлаганида олган фойдасидан яна бир марта дивиденд тўларди. Ўша каскадни олиб ташлаяпмиз. Агар учта корхона бир-бирининг тагида бўлган бўлса, тепасидаги дивидендни ҳисоблаганда кейинги корхона уни ҳисобга олади», дея Дилшод Султоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:26 / 30.03.2024
Сенаторлар туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган қонунни маъқуллади
19:59 / 07.08.2023
Вазир ўринбосари ҳоким лавозимига туширилди
15:30 / 07.08.2023
Дилшод Султонов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлигидан кетди
18:26 / 29.03.2023