Солиқ кодексига тадбиркорларни қўллашга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда
2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар экин майдонларидан ташқари ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланяпти. 2027 йил 1 январга қадар эса стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича фойда солиғидан озод этилмоқда.

Фото: Senat.uz
Сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Мазкур қонун билан Солиқ кодексига паррандачилик соҳасини ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга ҳамда рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчаларга кўра, 2027 йил 1 январга қадар рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорларга маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилмоқда.
Паррандачилик соҳасидаги корхоналарни ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қонунда 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар экин майдонларидан ташқари ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилмоқда. Бунда, солиқ имтиёзи паррандачилик маҳсулотларини реализация қилаётган ҳамда белгиланган мақсадда бевосита фойдаланилмаётган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда.
Қайд этилишича, республика бўйича жами 1 218 та паррандачилик корхонаси мавжуд бўлиб, экин майдонидан ташқари ер майдони 12,7 минг гектарни ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи ставкалари ер майдонининг жойлашган ҳудудига қараб 27 млн сўмдан 44 млн сўмгача белгиланган.
Бундан ташқари, қонунда 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари бино-иншоотлари ва ер участкаларини ижарага беришдан олган даромадлари бўйича фойда солиғидан ҳамда ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилиши ҳам назарда тутиляпти. Бунинг натижасида 51 та болалар соғломлаштириш оромгоҳи бўйича йиллик ўртача 17 млрд сўм солиқ имтиёзи тақдим этилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Болалар ўлими энг оғриқли жойимиз» — ЙҲХХ бошлиғи болалар қатнашган ЙТҲлар ва статистика ҳақида
Ўзбекистон | 18:12
-
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12
-
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди
Ўзбекистон | 17:10
-
Қирғизистон депортация бошлайди, Туркманистон АҚШдан хафа, Тўқаев вазирларини ҳайдади
Жаҳон | 15:39
Мавзуга оид

16:38 / 13.06.2025
Тошкентда 23 минг таксичи ишсиз қолиши мумкин — Yandex

12:38 / 10.06.2025
Талабга жавоб бермайдиган маҳсулотни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик берилади

18:15 / 07.06.2025
Тошкент пешлавҳаларини мажбурий бирхиллаштириш халқаро тажрибага мосми?

20:56 / 28.05.2025