Иқтисодиёт | 21:30 / 06.12.2019
8224
2 дақиқада ўқилади

«Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши ҳар қандай инвесторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган» — Мубин Мирзаев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасининг аввалгисидан фарқларига тўхталди.

«Янги Солиқ кодекси қабул қилинишининг принципиал янгилиги – ҳар қандай инвесторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган Солиқ кодекси. 

Яна олдингисидан фарқи шундаки, ҳақиқатан 15 турдаги солиқлар камайтирилди. Бу – эскирган, умуман жаҳон стандартларига мос келмайдиган солиқлар бор эди. 

Яна «оборот солиғи» деган у фойда қиладими, қилмайдими, зарар билан ишлайдими, 3,2 фоиз пенсия жамғармаси, йўл жамғармаси, мактаб жамғармаси, шунга ўхшаган бир жамғармалар бор эдики, оборотидан 3,2 фоиз тўлар эди. У бекор бўлди.

Ободонлаштириш солиғи бор эди, у бекор бўляпти. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бор эди, ягона ер солиғи, ягона солиқ тўлови ва шунга ўхшаган солиқлар умуман жаҳонда йўқ эди. Лекин бизда бор эди. 

Мана шуларнинг бекор қилиниши, ўйлаймизки, янги Солиқ кодексининг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини таъминлаш билан бирга инвесторларнинг Ўзбекистонга келишини имкониятини пайдо қилади.

ҚҚС бугунги кунда бизда тушунарсиз эди. У ҚҚС тўлайди, биз фақат экспортёрларга қайтариб берамиз-да, бошқаларга қайтариб бермаймиз. У манфий деб «осилиб тураверади», корхоналар тўлаган ҚҚСни қайтариб ололмай, айланма маблағлари «осилиб тураверарди». Янги Солиқ кодекси бўйича манфий бўлдими, у кейинги ойдан бошлаб қайтариб олади.

Бу корхоналарнинг айланма маблағлари билан тўлдириш ва уларни иқтисодиётда ишлаб чиқаришларининг таннархини пасайтириб, рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар», дея Мубин Мирзаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид