Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида инвесторларга бериладиган имтиёзлар ҳақида маълум қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳасига киритилаётган ўзгаришлар, уларнинг мазмун моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг хорижий инвестицияларни жалб қилишга таъсири борасидаги саволларга Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакиллари томонидан жавоблар берилди.
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов инвесторларга бериладиган имтиёзларга тўхталиб ўтди.

«Имтиёзлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Солиқ кодекси лойиҳасида тақдим этиладиган имтиёзлар миқдорини минималлаштиришга ҳаракат қилдик. Яъни даромад солиғи бўйича имтиёзлар деярли йўқ. ҚҚСга келсак, фақат ижтимоий имтиёзларни қолдирдик.
Нима хорижий инвестицияларни жалб этиш учун хизмат қилади?
Энг аввало бу – солиқ тизимининг нейтраллиги. Инвесторлар республикамизга келиб, пуллари, инвестицияларни киритаётганида уларни иккита нарса қизиқтиради.
Биринчиси, бу – солиқ тизимининг барқарор бўлиши ва қонун бўлиши лозим. Бюджетнинг қонун билан қабул қилиниши доимийлик ҳеч бўлмаганда бир йил давом этишини англатади. Кейин эса ўрта муддат учун ставкалар қиламиз. Иккинчи норма бу – бошқа нормалар Солиқ кодексида бўлиши керак. Бу эртага у ёки бошқа ставкалар оширилмаслиги, у ёки бу ўзгаришлар киритилмаслигини англатади.
Яна бир норма ҚҚСнинг нейтраллиги. Юқорида айтилганидек, унинг манфий фарқи кузатилганида бу солиқни қоплаб берамиз. Яъни, сиз инвестор сифатида завод, қандайдир фабрикани қуришни бошласангиз, инвестицион фаолият олиб бораётган вақтингиздаёқ нима харид қилишингиз, олиб киришингиздан қатъи назар шаклланган жами ҚҚСни қайтариб берамиз. Уни Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ёки Европа – қаерда қуришингиздан қатъи назар ҚҚС суммаси тозаланади, яъни завод деярли бир хил қийматга айланади.
Ўзбекистоннинг геосиёсий жойлашувини ҳисобга олиб, инвестицион нуқтайи назардан жуда ҳам жозибали бўлган соҳалар мавжуд. Масалан, тоғ-кон саноати. Шунингдек, Кодексда тоғ-кон саноати бўйича айрим ставкаларнинг пасайишини кўзда тутяпмиз. Бу қазиб олувчи компаниялар учун. У айрим конларимизнинг инвестицион жозибадорлигини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади», дея Дилшод Султоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Айнан шу масала юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев инвесторлар билан учрашган вақтида улар имтиёз берилишини эмас, фақат ҚҚСни ўз вақтида ва қонун асосида қайтарилишини сўрашларини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
14:22 / 27.01.2026
Мубин Мирзаев ишдан олинди
11:26 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
20:56 / 28.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
14:26 / 29.04.2025