АҚШ ҳарбий-денгиз базасида саудиялик талаба ҳарбийларга қарата ўт очган — ОАВ
Флорида штатидаги Пенсакола ҳарбий-денгиз базасида ўт очишда гумонланаётган шахс Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг авиация зобити бўлган. Бу ҳақда АҚШ расмий шахслари FBI’га асосланиб хабар бермоқда, деб ёзмоқда Assiciated Press.
FBI ва бошқа органлар содир бўлган воқеа террорчилик билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш учун тергов-суриштирув ишларини бошлашган.
Шахсини ошкор этмаган мулозимларнинг таъкидлашича, гумонланаётган шахс ҳарбий базада авиация мактабига қатнаб юрган иккинчи лейтенант бўлган. Пенсаколадаги ҳарбий денгиз аэродромига учишга тайёргарлик кўриш учун бутун жаҳондан ҳарбийлар келиб-кетиб туришади.
Ўқотар жума куни эрталаб синф биносида ўт очган. Ҳужум натижасида тўрт киши ўлдирилган, жумладан ўт очган шахс ҳам. Бир неча киши жароҳат олган.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Пенсаколада ўқ узган шахс ва бошқа кишилар вафот этганини тасдиқламоқда. Ҳудуд шифохонаси вакиллари Associated Press камида 11 киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганини таъкидлашган. Ҳарбий база айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб бораётгани сабабли ёпиқлигича қолмоқда.
Саудия Арабистони давлат оммавий ахборот воситалари бу ҳодиса ҳақида бирорта бевосита хабар чиқаришмаган. Саудия қироллиги ўз ҳарбийларини ўқитишни узоқ йиллардан буён АҚШга ишониб келади.
Қайд этиш жизки, бу ўқ узиш АҚШ ҳарбий денгиз кучлари базасида бир ҳафта ичида иккинчи ҳодисадир.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024