АҚШ Ироқ раҳбариятига қарши санкциялар киритиши мумкин
АҚШ Ироқдаги намойишлар ортидан инсон ҳуқуқлари бузилиши сабабли мамлакат раҳбариятига қарши санкциялар киритилиши мумкинлигини истисно этмайди, деди АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Дэвид Шенкер.
"Бугун АҚШ Ироқдаги тинч намойишларнинг шафқатсизларча бостирилишига алоқадор уч нафар ироқликка қарши санкция киритди", - деди давлат департаменти вакили.
АҚШнинг таъкидлашича, санкциялар рўйхатига киритилган жанговар тузилмалар раҳбарлари Эрон билан алоқадор. АҚШ молия вазирлиги шунингдек, "Ироқ халқига зарар келтирган коррупциядаги иштироки учун" ироқлик бизнесмен Ҳамис ал-Ҳанжарга нисбатан ҳам санкция киритди.
"Биз сиз ҳукуматда ишлайсизми-йўқми, бундан қатъи назар, инсон ҳуқуқларини бузсангиз ва намойишларга зўравонлик билан жавоб қайтарсангиз санкциялар киритишда давом этаверамиз", - деди Шенкер.
Ироқда октябрдан буён давом этаётган намойишлар қатнашчилари ҳукумат истеъфосини, коррупция, ишсизликка қарши курашишни, турмуш тарзини яхшилашни талаб қилмоқда. ОАВнинг билдиришича, намойишлар давомидаги тўқнашувлар оқибатида 350 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 50 мингга яқин киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024