Испаниялик шифокорлар юраги олти соатга тўхтаб қолган аёлни қутқарди
Испаниялик шифокорлар қаттиқ совуқ уриши натижасида юраги олти соатга тўхтаб қолган аёлни қутқарди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Каталонияда 34 ёшли Одри Шумен турмуш ўртоғи Рохан билан тоққа саёҳатга чиққан ва қор бўронига дуч келган. Гипотермия натижасида аёл аввалига сўзлаш ва ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган, сўнгра ҳушидан кетган. Орадан икки соат ўтиб қутқарувчилар етиб келганида Одри Шуменнинг юраги тўхтаган ҳолатда бўлган.
Ўша вақтда унинг тана ҳарорати 18 даражагача тушиб кетган. Аёл Барселонадаги касалхоналардан бирига келтирилган. Шифокорлар унинг танасидан бир қисм қонни тортиб олиб, қонни кислород билан тўйинтирган ва кейин унинг танасига қайтариб қуйган. Шуменнинг тана ҳарорати 30 даражага етганидан сўнг унинг юрагини ишга тушириш учун дефибриллятор қўлланилган.
Шифокор Эдуард Аргудонинг сўзларига кўра, тоғдаги паст даражали ҳарорат юрак тўхтаб қолган бўлса ҳам аёлнинг мияси ва танасини сақлаб қолган. Унинг сўзларига кўра, бу Испания ҳудудида қайд этилган юрак энг узоқ вақт ишламай турган ҳолатдир.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024