Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қомусимизнинг 27 йиллигини нишонлади
Жорий йилнинг 6 декабрь куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси Отабек Каримжанов, МИБ Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Бекзод Мирзахмедов, бошқарманинг бўлим катта мутахассиси Улуғбек Холмирзаевлар иштирок этдилар.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлган Конституциясига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ва уларнинг моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунинг билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича жамиятимизда амалга оширилаётган ишлар билан таништириш бўлди.
Тадбирга таклиф этилганлар ўз маърузаларида кун тартибидаги масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб, жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.
Наманган ҳудудий электр тармоқлари АЖ
юридик бўлим бошлиғи Равшанжон Икрамов
Мавзуга оид
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
15:00 / 02.07.2025