Жамият | 17:31 / 07.12.2019
2828
4 дақиқада ўқилади

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари»: Воҳада трансформатор пунктлари ва электр тармоқлари мукаммал таъмирланмоқда

Фото

Маълумки, Қашқадарё вилояти ҳудуди кенг ва аҳоли кўп яшайдиган масканлардан ҳисобланади. Воҳада электр энергия таъминотини яхшилаш борасида мақташга арзигулик ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда 644875 нафар истеъмолчилар мавжуд бўлиб, уларни электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан қатор ишлар амалга ошилаётир.

Хусусан, жорий йилда жами 730 километр электр узатиш тармоқлари ва 230 дона трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилиниши, 1960 километр узунликдаги электр тармоқлари ҳамда 655 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши режалаштирилган эди.

Ишни тўғри ташкил қилиб, куч ва воситалардан ўз ўрнида фойдаланилганлиги натижасида 749 километр электр тармоқлари, 237 дона трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинди. 1970 километр узунликдаги электр тармоқлари ва 655 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 163,3 километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда 127 дона трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.

Воҳада амалга оширилаётган энергетика тизимидаги ижобий ишлар туфайли қишлоқ ва маҳаллаларда яшовчи аҳоли сифатли электир таъминотидан баҳраманд бўлмоқда. Соҳа ходимлари томонидан аниқ режалар асосида амалга оширилаётган ишлар натижасида электр энергияси таъминоти яхшиланиб бормоқда.

«Обод қишлоқ» дастурига асосан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу дастурдан кўзланган асосий мақсад қишлоқ ва маҳаллалардаги шароитни яхшилаш, аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш, йўл-транспорт, муҳандислик коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этишдан иборат. Хусусан, «Обод маҳалла» дастури доирасида жорий йилда вилоятда 556,7 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 74 дона трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Шунингдек, 457,1 километр электр узатиш тармоқлари ва 296 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Воҳада қурилаётган намунавий ва арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳамда бошқа объектларнинг электр таъминоти учун жами 18,7 километр электр узатиш тармоқлари ва 34 дона трансформатор пунктлари янгидан қурилди. Бундан ташқари, Нишон туманидаги Талимаржон шаҳрида «Обод шаҳар» дастури доирасида электр таъминотини яхшилаш мақсадида қуввати 160 кВА бўлган 1 дона трансформатор пункти янгидан барпо этилди. Шунингдек, 35/6 кВли «Талимаржон» нимстанцияси, 34 дона трансформатор пункитлари ва 48,2 километр узунликдаги электр узатиш тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Талимаржон шаҳарчасида яшовчи 820 нафар аҳоли хонадонларига электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос электр ҳисоблагичлар жамият томонидан бепул ўрнатиб берилди.

Яккабоғ туманидаги «Эски Яккабоғ» маҳалла фуқаролар йиғинидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб турган 7.7 километр электр узатиш тармоқларида ҳам реконструкция ишлари бажарилиб, 6,2 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 10 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу каби ишларни амалга оширишда 5148 дона таъмирталаб, муддатини ўтаб бўлган яроқсиз ёғоч устунлар мустаҳкам темир-бетон устунларга ҳамда 155 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи замонавий (СИП) кабель тармоғига алмаштирилди. Жамиятимизда бундай ишлар ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ходимлари фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Чунки, халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун электр энергиясининг аҳамияти юқори экан, буни ҳар бир ходим дилдан ҳис қилган ҳолда ўз касбига садоқатини намойиш этаверади.

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид