Қозоғистонда паспортини йўқотиб, қийин аҳволга тушиб қолган 12 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
Қозоғистонда фуқаролик паспортларини йўқотиб, яшаш манзилига қайта олмаган ва қийин аҳволга тушиб қолган 12 нафар (2 нафари аёл, 10 нафари эркак) ўзбекистонликка ватанга қайтиш гувоҳномалари берилиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида «Олма-ота–Тошкент» авиарейси билан олиб келинди.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси хабарига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида «Нолегал» тадбири ўтказилмоқда.
Ўзбекистонлик фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносига олиб келиниб, барчасига тиббий (рентген текширув, қон анализлари текшируви, турли юқумли касалликларга текширув), психологик ва юридик ёрдам кўрсатилди ҳамда яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида пул маблағлари ажратилди.
“Шунингдек, уларнинг барчаси билан фильтр-сўров тадбирлари ўтказилиб, давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар олиш турлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди”, - дейилади хабарда.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган 41 нафар ўзбекистонликни мамлакатга қайтариш чораларини кўриш давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024