Иқтисодиёт | 16:27 / 09.12.2019
4200
2 дақиқада ўқилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан маълумот берди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «Welcome Alliance» МЧЖ томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2012 йилдаги 154-сонли «Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, балансда сақловчи Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ҳамда харидор «Welcome Alliance» МЧЖ ўртасида 2016 йил 14 ноябрда 42-сонли олди-сотди шартнома расмийлаштирилган.

Мазкур шартномага асосан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Бўстон кўчаси 10-уйда жойлашган собиқ 379-мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотларига 2019 йил 4-чорак якунига қадар жами 3 000,0 млн сўм инвестиция киритиш ва 50та янги иш ўринлари яратиш шарти билан «Welcome Alliance» МЧЖга 920,0 млн сўмга сотилган.

«Welcome Alliance» МЧЖ томонидан тақдим этилган аудиторлик ва баҳолаш ҳисоботларига асосан 3 582,9 млн сўм (117,6 фоиз) инвестиция киритилгани ҳамда Яшнобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг маълумотномасига асосан 01.10.2019 йил ҳолатига 51та (102 фоиз) иш ўринлари яратилгани маълум қилинган.

«Welcome Alliance» МЧЖ томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарилиб, замонавий ва жахон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини ишга туширди.

Хусусан, «Welcome Alliance» МЧЖ томонидан замонавий ва жахон стандартларига жавоб берадиган инглиз тилига ихтисослаштирилган мактаб ва мактабгача таълим муассасаси тўғрисида қуйидаги суратлардан ҳам билиб олиш мумкин:

Мавзуга оид