Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ миссияси: Ўзбекистондаги сайловларга тайёргарлик бўйича шикоятлар тушмади
Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатасига сайловларга тайёргарлик кўришда қонунбузилишларга йўл қўйилганлиги тўғрисида шикоят ва аризалар тушмади, деб маълум қилди МДҲ кузатувчилар миссияси.
Аввалроқ Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси МДҲ кузатувчилари 27 ноябрдан мамлакат парламентига сайловлар бўйича ишга киришгани маълум қилинганди. Миссияга МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев раҳбарлик қилмоқда, унинг таркибига 100 га яқин кузатувчи киритилган.
"МДҲ кузатувчиларига сайлов қонунчилиги бузилиши тўғрисида округ сайлов комиссияларига шикоят ва аризалар тушмаганлиги маълум қилинди", - дейилади миссиянинг сайловларни оралиқ мониторинг қилиш натижалари бўйича ОАВ учун баёнотида.
Кузатувчилар, хусусан, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидаги округ сайлов комиссияларида бўлди.
Миссиянинг билдиришича, кузатувчилар сайлов участкалари сайловлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, зарур услубий тавсиялар, қўлланмалар, ахборот материаллари ҳамда тегишли қурилмалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026