Спорт | 00:25 / 09.12.2019
7711
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина ХОҚ комиссияси таркибига киритилиши мумкин

Фото: Baptiste Fernandez

Ўзбекистонлик афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина Халқаро олимпия қўмитасининг атлетлар комиссияси таркибига кириши мумкин.

Чусовитина билан бирга ушбу комиссияга аъзолик учун турли давлатлардан яна 29 номзод таклиф қилинган. Улардан фақат 4 нафаригина ХОҚ аъзолари бўла олади. ХОҚ президенти Томас Бахнинг таъкидлашича, комиссия таркибига киритиладиган номзодлар Токио Олимпиадасининг охирги куни эълон қилинади.

Оксана Чусовитина ушбу янгиликка изоҳ бериб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва ХОҚга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган.

“Қадрдонларим, сиз билан бу ажойиб янгиликни бўлишмоқчиман. Бугун мен ХОҚдан атлетлар комиссияси таркибига номзодлардан бири сифатида танланганим ҳақида мактуб олдим. Мен Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва ХОҚга номзодим танлангани учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деган спортчи.

Мавзуга оид