Илон Маск янги зирҳланган электропикапида овқатланишга борди (видео)
Америкалик ихтирочи ва миллиардер Илон Маск Малибудаги (Калифорния) ресторанлардан бирига ўзининг янги ихтироси – зирҳланган пикап Tesla Cybertruck’да ташриф буюрди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берди.
Порталда таъкидланишича, Маск Nobu ресторанига дўстлари – Tesla’нинг бош дизайнери Франц фон Хольцхаузен ва қўшиқчи Граймс билан бирга борган. Гувоҳлар Лос-Анжелес кўчалари бўйлаб кетаётган автомобилни тасвирга олишга муваффақ бўлишган.
Маск Tesla Cybertruck’ни 22 ноябрда тақдим этганди. Унинг таъкидлашича, электромобил функционаллиги бўйича Ford F-150 пикапи ва “пиёда қўшиннинг зирҳланган келажак машинасига” ўхшайди. Машина дизайни “Тиғ устида югурувчи” (Blade Runner) фантастик фильмидаги машинага ўхшаш бажарилган. Эътиборлиси, ушбу фильм воқеалари айнан 2019 йил ноябрида юз беради.
Машинанинг тақдимоти вақтида унинг пишиқлигини намойиш қилиш мақсадида олд ойнасига металл шарча отилганда ойна дарз кетганига қарамай, Tesla янги машинадан 150 мингтасига буюртма олишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024