Жамият | 20:14 / 10.12.2019
6618
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz танқидидан сўнг Хонқа туманидаги кўприкни таъмирлаш ишлари бошланди

Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғининг «Хонқаобод» маҳалласида яшовчи фуқаролар туман маркази билан боғлаб турувчи кўприк эскириб, авария ҳолатига келиб қолганидан Kun.Uz таҳририятига шикоят қилишгaнди. 

Шундан сўнг, бу ҳақда «Хонқа туманидаги кўприк авария ҳолатига келди – у қачон таъмирланади?» сарлавҳаси остида танқидий мақола чиқди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарга кўра, кўприкни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

«Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ходимлари «Хонқаобод» маҳалласида бўлишди. Муаммони ижобий хал қилиш мақсадида кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиб апрель ойигача кўприк фойдаланишга топширилади» – деб Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси вазифасини бажарувчи Музафаар Қаландаров сўзларини келтирмоқда Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мавзуга оид