Жаҳон | 20:49 / 11.12.2019
31415
2 дақиқада ўқилади

16 ёшли Грета Тунберг Time талқини бўйича «Йил одами» деб топилди

Швециялик иқлим ҳимоячиси Грета Тунберг АҚШдаги Time журнали талқини бўйича «Йил одами» деб топилди.

«У дунёвий ҳаракатга етакчилик қилиб сайёрамиз олдида турган энг катта муаммо тўғрисида жорий йилда ҳаммадан баландроқ гапирди», - деди Time журнали бош муҳаррири Эдвард Фельзенталь NBC телеканалининг Today кўрсатувида.

«Йил одами» унвонига даъвогарларнинг якуний рўйхатидан Тунберг билан бирга АҚШ президенти Дональд Трамп, АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, Дональд Трампга қарши импичмент жараёни бошланишига сабабчи бўлган МРБнинг махфий ахборотчиси ва Ҳонгконгдаги оммавий намойишлар қатнашчиларининг жамламаси жой олганди.  

Тунберг бутун дунёда экофаол ва «Иқлим учун мактаб иш ташлаши» ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. 2019 йилда унинг номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилган. 

23 сентябрда Грета БМТ минбарида туриб жаҳон етакчиларини унинг болалигини ўғирлашда айблаганди. Тунбергнинг сўзларига кўра, жаҳондаги етакчилар фақат «пул ва иқтисодий ўсиш тўғрисидаги эртакларнигина ўйлашади». 

Мавзуга оид