Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазога етиб боришга уринган Грета Тунберг ва бошқа фаолларни чиқариб юборди
Депортация қилинган фаоллар орасида Тунбергдан ташқари бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, Буюк Британия, Италия, Франция, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор.
Фото: IsraelMFA/Reuters
Исроил ҳукумати Global Sumud флотилияси таркибида денгиз қамалини ёриб ўтишга ва Ғазо секторига кемаларда етиб боришга уринган швециялик фаол Грета Тунберг ва яна 170 кишини депортация қилди.
Депортация қилинган фаоллар орасида Тунбергдан ташқари бир қатор Ғарб давлатлари, жумладан, Буюк Британия, Италия, Франция, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор, деб хабар берди Исроил ТИВ. Фаоллар Греция ва Словакияга юборилган.
Исроил ТИВ депортация қилинганларни «фитначилар» деб атади. Шу билан бирга, вазирлик таъкидлаганидек, «ушбу пиар-акция иштирокчиларининг барча қонуний ҳуқуқларига тўлиқ риоя қилинган ва қилинади». Қайд қилинишича, фаоллардан бири Кециот қамоқхонасининг тиббий ходимини тишлаб олган. Исроил буни «зўравонлик» сифатида баҳолади.
Грета Тунберг июн ойида ҳам кемада Ғазога киришга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган эди. Бу сафар Global Sumud флотилияси 40 дан ортиқ кема ва 430 нафардан ортиқ фаоллардан иборат бўлди. Улар Ғазога йўл олди ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ниятида эканлигини айтди.
Октябр ойи бошида Исроил ҳарбийлари барча кемаларни тўхтатиб, Грета Тунберг ва бошқаларни ҳибсга олди. Шундан сўнг швециялик фаол аёл ўзига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлинаётганидан шикоят қилди.
Мавзуга оид
13:42
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
14:08 / 01.12.2025