Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда саудиялик курсантлар парвоз тайёргарлиги машғулотларидан четлатилди
АҚШ мутасадди идоралари ҳарбий авиацияни ўрганувчи 300 дан кўпроқ саудиялик курсант учун парвоз тайёргарлиги машғулотларини тўхтатди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига саудиялик талабаларга АҚШнинг учта ҳарбий-денгиз базасида парвозларни тақиқлаш ҳақида буйруқ берилган. Тақиқлов Уйатинг-Филд базасида тайёргарликдан ўтаётган 35 талабага, Мейпорт базасидаги 128 талабага ва Пенсакола базасидаги 140 талабага нисбатан қиритилган.
АҚШ ҲДК қўмондони Клэй Досс маълумотларига кўра, ушбу чора 6 декабрда Флоридадаги ҳарбий базада юз берган отишмадан кейин саудиялик талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган.
6 декабрда АҚШ ХДКнинг Флоридадаги базасида ўқиётган саудиялик ҳарбий Муҳаммад Саид ал-Шамраний отишма уюштирган. Оқибатда 4 киши, жумладан ал-Шамранийнинг ўзи ҳалок бўлган, 8 киши яраланган.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен ҳужум теракт бўлиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026