Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд судьяларининг ойлик иш ҳақи очиқланди
Фото: Олий суд
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилиняпти.
Олий суд судьяси Иброҳим Тожиев тадбирда судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.
"Ҳозирги кунда Олий судда фаолият юритаётган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 5 000 000 сўмдан 8 000 000 сўмгача етади", - деди у.
Олий суд судьяси Илҳом Раҳмонқулов эса судьяларга ишончсизликка нима сабаб бўлганини айтди.
“Ўзбекистон жамиятида судьяларга ишончсизликка судьяларнинг мустақил бўлмагани сабаб бўлган”, - дейди Илҳом Раҳмонқулов.
Шунингдек, унинг билдиришича, бугунги кунда муайян бир масалани фақат Олий суд раиси ёки раис ўринбосари ҳал қилади деган тушунча йўқ.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
22:52 / 01.04.2026