Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд Пленумининг мажлиси биринчи марта жонли эфирга узатилади
2026 йил 3 июль куни соат 10:00 да Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқиладиган тадбир Олий суднинг Интерактив хизматлари портали орқали жонли эфирга узатилади.
2026 йил 3 июль куни соат 10:00 да Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, мажлисда Олий суд Пленумининг
-
“Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида",
-
"Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида",
-
“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилади.
Биринчи маротаба Пленум мажлиси Олий суднинг Интерактив хизматлари портали орқали жонли эфирга узатилади.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
20:11 / 18.06.2026
Бахтиёр Исломов Олий суд раиси лавозимидан озод этилади
19:00 / 19.05.2026