Жаҳон | 21:24 / 11.12.2019
12343
1 дақиқада ўқилади

Швейцария президенти аёл киши бўлди 

Симонетта Соммаруга /Фото: Reuters

Швейцария парламенти икки палатанинг умумий мажлисида ҳукумат - Федерал кенгаш аъзолари орасидан 2020 йил учун мамлакат президентини сайлади.

Йирик партиялар келган қарорга кўра, атроф-муҳит, транспорт, энергетика ва алоқа вазири Симонетта Соммаруга президент этиб сайланган.

Вице-президент лавозимини иқтисодиёт, таълим ва тадқиқотлар вазири Ги Пармелен эгаллаган.

Бундан ташқари, 4 йиллик муддатга 7 вазир – Федерал кенгаш аъзолари танлаб олинган. Расман мамлакатни бошқариш кенгаш аъзолари томонидан жамоавий тарзда амалга оширилса-да, улардан ҳар бири навбати билан президент лавозимини эгаллайди. 

Мавзуга оид