Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ саммити Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади
Евроиттифоқ давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарлари 12-13 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни яна ярим йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда журналистларга ЕИ вакили маълум қилди.
«Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилиши билан боғлиқлигини биласизлар. Саммит чеклов чораларини яна ярим йилга узайтиришга келишиши кутилмоқда», - деди у.
Бундан ташқари, давлатлар раҳбарлари Россия билан муносабатларни ҳам муҳокама қилади.
«Давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ЕИ ва Россия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиши кутилмоқда», - дея қайд этди у.