Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ корпорацияси дарёни ифлослантиргани учун 245 млн доллар тўлайдиган бўлди
АҚШнинг NCR корпорацияси Мичиган штатидаги Каламазу дарёсини кўп йиллар давомида ифлослантирганлик учун 245 млн доллар тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги баёнотида айтилган.
Компания дарёнинг 130 кмлик қисмини тозалаш учун 135,7 млн доллар ва қўшимча харажатлар учун АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига 76,5 млн доллар тўлайди. Бундан ташқари, 27 млн доллар дарёни муҳофаза қилиш жамиятига, 6 млн доллар штат ҳукуматига тўланади.
Гап 1970-йиллардан бошлаб юз берган ифлослантириш ҳақида бормоқда. Ўшанда қоғоз ишлаб чиқариш саноати полихлорланган бифениллар сақловчи чиқиндиларни оммавий равишда дарёга ташлаган. Бу моддалар тез йўқолмайдиган органик ифлослантирувчилар гуруҳига киради.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026