Ўзбекистонлик 17 ёшли оғир атлетикачи Жаҳон кубогида совриндор бўлди
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг оғир вазнли спортчилар ўртасида кечаётган баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Аёллар ўртасида -81 кг вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 100 кг, силтаб кўтаришда 120 кг ва икки кураш бўйича 220 килограмм натижа қайд этди. Таъкидлаш жоиз, 17 ёшли спортчи бу натижа билан барча йўналишларда кумуш медалга сазовор бўлибгина қолмай Токио олимпиадаси йўлланмаси учун ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритмоқда.
-109 кг вазн тоифасида қатнашган Акбар Жўраев даст кўтаришда 181 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, унинг силтаб кўтаришда қайд этган 219 кг кўрсаткичини ҳеч бир иштирокчи қайтара олмади. Икки кураш бўйича жамғарилган 400 кг унинг якунда яна бир кумуш медаль билан тақдирланишига асос бўлди. Шу тариқа вакилимиз ушбу мусобақада 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига эга чиқди.
Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги.
Эркаклар, -109 кг.:
1. Же Янг (Хитой) – 409 кг (192 кг + 217 кг)
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 400 кг (181 кг + 219 кг)
3. Кисам Жеонг (Жанубий Корея) – 395 кг (180 кг + 215 кг)
Мавзуга оид
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
13:16 / 13.05.2023