Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти августдаги тартибсизликлар учун жавобгарликни Атамбоев зиммасига юклади
Қирғизистон парламенти махсус давлат комиссиясининг августда собиқ президент Алмазбек Атамбоевни қўлга олиш вақтида юз берган тартибсизликлар учун жавобгарликни Атамбоев зиммасига юклаш қарорини маъқуллади.
Шунингдек, тартибсизликларни тергов қилиш бўйича комиссия аъзолари собиқ президент ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишни тайёрлагани ҳақидаги қарорга келишган.
Комиссия қарорини маъқуллаш учун 120 депутатдан 87 нафари овоз берган. Комиссия хулосаларига кўра, Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг ўша воқеалар вақтидаги хатти-ҳаракатлари “йўл қўйилган хато ва камчиликларга қарамай, Қирғизистон конституцияси меъёрлари ва қонунларига асосланган бўлган”.
Атамбоевни қўлга олиш бўйича амалиёт унинг Бишкекдан 20 км узоқликда жойлашган Қўй-Тош қишлоғидаги уйида 7-8 август кунлари ўтказилган. Куч тузилмалари ходимлари ва собиқ президент тарафдорлари ўртасида юз берган тўқнашувлар вақтида 136 киши жабрланган, бир махсус жангчи ҳалок бўлган. Ўшандаги воқеалар Атамбоевнинг куч тузилмаларига таслим бўлиши билан якун топган.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026