Жаҳон | 21:03 / 12.12.2019
12355
1 дақиқада ўқилади

Трамп Тунбергнинг «Йил одами» деб топилишини кулгили деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 ёшли Грета Тунбергнинг Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилишини танқид қилди.

Фото: AP

"Шунчаки кулгили! Грета ғазабини бошқариш муаммоси устида ишлаши, сўнгра дўсти билан яхши қадимий фильмни томоша қилиш учун кинога бориши керак! Тинчлан, Грета, тинчлан!", - деб ёзди Трамп ўзининг Twitter саҳифасида.

Тунберг чоршанба куни Time журнали талқини бўйича "2019 йил одами" деб эълон қилинди. 

Time бош муҳаррири у 92 йиллик тарих давомида ушбу эътирофга сазовор бўлган энг ёш шахс бўлганини қайд этди. 

Грета Тунберг 2018 йилда мактабга бориш ўрнига иқлим ўзгаришига қарши курашиш чораларини кучайтиришни талаб қилиб Швеция парламентига боргани билан ном қозонган. Унинг ташаббуси FridaysForFuture халқаро ҳаракатига айланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид