Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аёл ходимни сабабсиз ишдан бўшатиш ҳам зўравонликка киради» – Танзила Норбоева
13 декабр куни оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан бўлган учрашувда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 2019 йилда қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ва уларнинг ижроси ҳақида ўз фикрларини баён этди.
«Бизда зўравонлик ҳолатлари бор, йўқ эмас. Бундай ҳолатлар ичкарида бўлади, бу ҳақда ҳеч ким очиқ айтмайди. Оилада бўлган ҳолат ҳақида чиқиб гапирмаслик бизда стереотип бўлиб қолган. Ҳатто маслаҳат олиш ҳам йўқ.
Бизда аёллар ва эркаклар тенг, хотин-қизларга зўравонлик бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ, дейиларди. Лекин таҳлиллар шуни кўрсатдики, бундай ҳолатлар бор. Кейинчалик узоқ кутишлардан сўнг гендер тенглиги ҳамда зўравонлик тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди. Лекин халқ бу қонунлардан ҳали хабардор эмас», – деди Норбоева.
Сенат раиси зўравонлик фақатгина жисмоний бўлмаслиги, ҳатто ишхонадаги оддий муомалада ҳам унинг кўринишлари кузатилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Зўравонлик деганда фақатгина тана жароҳати етказиш тушунилмайди. Одамлар зўравонлик нималигини билмаслиги ҳам мумкин. Ишхонада жамоа раҳбари томонидан аёл ходимнинг ҳеч бир сабабсиз ишдан бўшатилиши, иқтидори бўлса ҳам лавозимининг кўтарилмаслиги... Бу ҳам руҳий зўравонлик бўлиши мумкин. Ёки аёл ўз дўсти томонидан руҳий босим остига олинган бўлиши эҳтимоли ҳам бор», – деди у.
Танзила Норбоева гендер тенглиги ҳамда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки қонунни халққа тўғри тушунтириш, унинг мазмуни билан яқиндан таништириш муҳимлигини қайд этди.
«Ҳар бир аёлнинг муаммосига алоҳида ёндашишимиз керак. Қорақалпоғистоннинг ҳар бир туманидаги аёлнинг муаммоси бир-биридан фарқ қилади. Водийдаги хотин-қизларни эса мутлақо бошқа нарса қийнаётган бўлиши мумкин», ─ дея таъкидлади сенатор.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
16:15 / 23.05.2026