Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия парламентига рекорд даражада кўп аёл сайланди
Буюк Британия парламентига рекорд даражада кўп аёллар сайланди, сайлов натижалари шундан дарак бермоқда.
Британия ОАВда эълон қилинган маълумотларга кўра, жамоатчилик палатасига 220 нафар аёл сайланган. Бунга қадар рекорд кўрсаткич 2017 йилда қайд этилган – ўшанда 208 нафар аёл парламентга сайланган.
Бу йилги сайловларда парламент қуйи палатасидаги ўринлар учун 1,1 минг нафардан ортиқ аёллар кураш олиб борди.
Буюк Британияда пайшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди, сайловларда бош вазир Борис Жонсоннинг консерватив партияси ғалаба қозонди.
Охирги маълумотларга кўра, консерваторлар 650 ўринли маҳаллий қуйи палатада 364 та, лейбористлар - 203, шотланд миллий партияси - 48, либерал демократлар – 11 ўринга эга бўлади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026