Илон Маск чўлнинг бир бўлаги бутун АҚШни энергия билан таъминлай олишини айтди
Америкалик миллиардер ва ихтирочи, Tesla компанияси раҳбари Илон Маск бутун АҚШни соф энергия билан таъминлай олиши мумкин бўлган улкан қуёш фермасини яратиш мавзусини навбатдаги марта кўтарди. У бу борадаги фикрлари билан твиттерда Microsoft асосчиси Билл Гейтс билан борган баҳс давомида бўлишди.
Илоннинг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШни қуёш энергияси билан таъминлаш учун Аризона, Юта, Техас штатларидаги чўл ҳудудидаги ва умуман ҳар қандай жойдаги 100 милга 100 миллик “гигаферма” кифоя қилади. У ўз ҳисоб-китобларида Лондон университет коллежи тадқиқотларига асосланган. Бу майдон квадрат километрларда 25900 ни ташкил қилиб, тахминан Москвадек 10 та шаҳар майдонига тенг.
Маск энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланган “гигафабрика” ҳақида илк бор 2015 йилда сўз очган. 2017 йилда у бу мавзуга яна қайтиб, “гигафабрика” схемасига энг катта энергия сақлагични қўшган. Tesla технологияларига асосланган ечим яна бир квадрат мил майдонни эгаллаган ва сизда “ҳафтасига 7 кун 24 соат энергия” бўларди.
Ўшандан бери компания энг унумдор саноат батареялари сиғимини 14 марта оширишга муваффақ бўлган. Лондон университет коллежи тадқиқотчиси Эндрю Смит 10 минг квадрат километрлик майдонда жойлашган қуёш фермасидан олинадиган энергияни ҳисоблаб чиққан. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 500 ГВт электр энергия чиққан, бу эса АҚШда бир йилда истеъмол қилинадиган энергиядан (425 ГВт) анча кўпроқни ташкил қилади.
Popular Mechanics нашри ҳисоб-китобларига кўра, 10 минг квадрат километрлик майдонни Tesla’нинг чидамли ва узоқ муддат хизмат қилувчи қуёш панеллари билан қоплаш учун 6 трлн долларга яқин маблағ талаб этилади. Бу эса Япониянинг бир йиллик ялпи ички маҳсулотини ташкил қилади.
Маскнинг бу таклифи иқтисодий томондан амалга оширилиши даргумонлигига қарамай, унинг Марсда атмосфера ҳосил қилиш учун унинг қутбларини ядро зарядлари билан бомбардимон қилиш таклифи олдида “ақлдан озганлик” борасида “ип эша олмайди”.
Мавзуга оид
17:11
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024
NBC: Илон Маскнинг хатти-ҳаракатлари Трампнинг атрофидагиларнинг ғашини келтира бошлади
20:37 / 13.11.2024