Жамият | 08:53 / 13.12.2019
4011
1 дақиқада ўқилади

Навоийда фуқарони 10 000 долларга алдаб кетган шахс ушланди

Фото: AFP

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Навоий шаҳри Меъморлар кўчасида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро З.Ў. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

У 2018 йил декабрь ойида Кармана тумани Наврўз маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган фуқаро И.М. маҳалладоши, 1963 йилда туғилган фуқаро Ш.Ю. исмли аёлга тегишли Навоий шаҳри Агрономлар кўчасида жойлашган дала ҳовлисини З.Ў.нинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, фирибгарлик йўли билан ундан 10 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида И.М. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид