Ўзбекистон | 12:19 / 13.12.2019
54519
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?
Эртага Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади, кундузи эса 3-5 даража илиқдан ошмайди, бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага пастдир.
Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин.
Тунги совуқ 3-5 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлиб, аввалгидек кун меъёридан паст.