Ўзбекистон | 10:58 / 13.12.2019
7770
2 дақиқада ўқилади

Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги тестлар ўтказиладиган кунлар маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй) 2019 йил 16-20 декабрь кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Ҳуқуқшунослик”, “Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот”, “Иқтисодиёт”, “Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш” ҳамда “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар” соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиришича, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид