Жамият | 11:26 / 14.12.2019
9991
1 дақиқада ўқилади

Бектемир туманидаги асосий йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади 

Жорий йилнинг 15 декабрь соат 22:00 дан 19 декабрь соат 23:00 га қадар Бектемир туманидаги асосий йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ер ости юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан:

“Қўйлиқ деҳқон бозори”нинг олд томонидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб ТҲАЙга ўтиш (дублёр) қисмигача бўлган оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади;

“Қўйлиқ универсал савдо мажмуаси”нинг олд томонидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб ТҲАЙга ўтиш (дублёр) қисмидаги оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид