Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги янги боғга кўчат экди
Шунингдек, президент маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий мулоқот бўлиб, барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги янги боғга давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга кўчат экди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ийкота, Мажнунтол, Зилола, Роҳат ва Иқбол маҳаллалари орасидаги бу ҳудуд аввал қаровсиз жой бўлган. Уч гектарлик ҳудудга ўрмон концепцияси асосида 3 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. Уларнинг суғорилиши ва парваришига масъуллар бириктирилган.
Шунингдек, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий мулоқот бўлди. Давлат раҳбари жамоатчилик вакилларига ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди. Барчани кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.
Президент фармойиши билан эълон қилинган долзарб бир ойлик доирасида маҳаллаларда деҳқончилик ва ободонлаштириш ишлари сафарбарлик билан олиб борилмоқда. Баҳорда 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган. Бунда экин жойларини тўғри танлаш, суғоришни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастурига мувофиқ, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда «илм-лойиҳа-амалиёт» тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, плантациялар кенгайтирилади. «Яшил олам» платформаси ишга туширилиб, кўчатларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лондонда ТИВ раҳбарлари даражасида Украина бўйича учрашув ўтказилади
Жаҳон | 14:24
-
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
Спорт | 14:01
-
Путинга таклиф билан чиққан Зеленский, Трампнинг илк хорижий сафари ва MI6’ни бошқарадиган илк аёл раҳбар – кун дайжести
Жаҳон | 13:53
-
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 млндан зиёд хорижий сайёҳ келди
Ўзбекистон | 13:51
Мавзуга оид

07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

15:46 / 09.05.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этди

19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

16:33 / 08.05.2025