Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ шафелигида превентив дипломатия бўйича тадбир ўтказилди
Бугун, 14 декабрь куни БМТ шафелигида, пойтахтимиздаги Radisson Blu меҳмонхонасида превентив дипломатия академияси тақдимоти бўлиб ўтди.
БМТ вакиллари, мамлакатимизда фаолият юритувчи қатор элчихоналар дипломатлари, ОАВ ва бошқа ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган бу тадбирда превентив дипломатия академияси қатнашчилари бўлган ёшлар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.

Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби қардош давлатлар ёшларидан ташқари Афғонистон ёшлари ҳам бу анжуманда қатнашдилар ва нутқ сўзладилар. Минтақадаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, дўстона муносабатлар ҳақида сўзланган нутқлар хорижий меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

Тадбир давомида афғонистонлик талаба, анжуманнинг фаол иштирокчиси Додалишоҳ Азиз ўзининг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини Kun.uz муштарийлари билан бўлишди:
– Ўзбекистон халқи билан динимиз бир, тарихимиз бир. Мени бу юрт одамларининг меҳмондўстлиги ҳайратда қолдирди, тинчлигингизга ҳавас қилдим. Бу ерда дўстлашиб олган тенгдошларим билан турли мавзуларда суҳбатлашдик, келгусида яна учрашишга келишиб олдик.
Мавзуга оид
11:23
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026