Жамият | 09:30 / 15.12.2019
17167
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда юк машинаси туширилмаган борт кузови билан кўприкка урилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

14 декабрда соат 7:30 атрофида Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида “HOHAN” русумидаги юк машинаси ҳайдовчиси 61 ёшли Бахтиёр А. машинасининг борт кузови кўтарилган ҳолда кўприк остидан ўтаётганда унинг таг қисмига урилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк машинасининг борт қисми чиқиб кетиб, кўприкка вертикал ҳолда тиралиб қолган.  

Йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг борт кузовини тегишли ҳолатга туширмагани сабаб бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган. 

Мавзуга оид