Жаҳон | 19:46 / 16.12.2019
6944
1 дақиқада ўқилади

«Формула-1» собиқ раҳбари қизининг уйидан 67 млн долларлик зеб-зийнатлар ўғирланди

Берни Экклстоун

«Формула-1» автопойгасининг собиқ раҳбари Берни Экклстоуннинг қизи Тамара Экклстоун уйи ўғрилар томонидан тунаб кетилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

“Ўғрилар Тамара турмуш ўртоғи ва қизи билан Лапландияга таътилга жўнаб кетганидан бир неча соат кейин унинг уйидан 50 млн фунт стерлинглик зеб-зийнатларни олиб чиқиб кетишган”, дейилган хабарда.  

Маълум қилинишича, воқеа 13 декабрда кечки вақт Тамаранинг Лондоннинг ғарбида жойлашган 700 млн фунт стерлинглик уйида содир бўлган. 57 хонадан иборат уй уззукун қўриқланганига қарамай, уч ўғри уйга боғ орқали кириб, уни 50 дақиқа ичида тунаб кетишга улгурган.  

Мавзуга оид